Кириш Регистрация

"Манчестер Юнайтед" узоқ вақтдан бери кўз остига олган трансфер мақсадидан воз кечиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Брайтон" ярим ҳимоячиси Карлос Балебанинг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши барбод бўлиш арафасида. "Қизил иблислар" 22 ёшли футболчининг истеъдодини ҳамон юқори баҳолашади, бироқ сўнгги пайтларда унга бўлган қизиқиш анча сўнди. The Sun нашрига таяниб Transfer News Live хабар беришича, бунга "чайкалар" томонидан белгиланган нарх сабаб бўлмоқда.

Манчестерликлар ярим ҳимоячи учун талаб қилинаётган маблағни тўлашга тайёр эмаслар, шу сабабли улар бошқа номзодларга эътибор қаратишди. Карлос Балебанинг бозор қиймати Transfermarkt экспертлари томонидан 55 миллион еврога баҳоланмоқда. Кўплаб миш-мишларга кўра, "МЮ" камерунлик футболчини ўтган ёздаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган, аммо ўшанда ҳам "Брайтон"нинг ўта юқори талаби асосий тўсиқ бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун бошқа номзодлар, жумладан, "Аталанта" футболчиси Эдерсон билан музокараларнинг якуний босқичида экани хабар қилинмоқда.

Киритилди: 11:46, 31.05.2026.
Ўқилди: 1265 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик