Кириш Регистрация

«Аталанта» «Милан» ярим ҳимоячисига даъвогар

Баҳо:
+ | -

«Милан»нинг 23 ёшли ярим ҳимоячиси Ардон Яшари фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Италиядаги дебют мавсуми унчалик муваффақиятли чиқмагач, футболчи атрофида турли трансфер миш-мишлари пайдо бўлди.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, швейцариялик футболчига «Аталанта» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бергамоликлар Шарль де Кетеларе билан бўлгани каби, «Милан»да ўзини кўрсата олмаган иқтидорли футболчини ўз таркибига жалб этиш ва унинг салоҳиятини очиш ниятида. Бундан ташқари, Яшарига «Рома» клуби ҳам қизиқиш билдираётгани, шунингдек, Англия ва Германия клублари ҳам вазиятни кузатаётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» футболчини ўтган йилнинг август ойида «Брюгге»дан 36-37 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Яшари жароҳати (суяк синиши) сабаб мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди ва «россонери» сафида барча турнирларда бор-йўғи 17 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 12:47, 31.05.2026.
Ўқилди: 401 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик