«Манчестер Юнайтед» собиқ дарвозабони Эдвин ван дер Сар «қизил иблислар»нинг 2025 йил ёзидаги трансфер кампанияси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Гол уриш масаласига тўхталадиган бўлсак, Мбеумо, Кунья ва Шешконинг трансферлари билан «Манчестер Юнайтед»да бироз кўпроқ қатъият ва барқарорлик пайдо бўлди. Жамоага анча шаклланган футболчилар келишди, ваҳоланки илгари клуб кўпроқ ёш ва тажрибасиз ўйинчиларга ставка қилар эди.
Менимча, улар шу ёзда ҳам худди шундай йўл тутишади: таркибдаги бўшлиқларни тўлдириш ва «Манчестер Юнайтед» даражаси йилдан-йилга ўсиб боришини таъминлаш учун АПЛ бозорини кузатиб, қайси футболчилар трансфер учун очиқ эканлигига эътибор қаратишади», — деди Ван дер Сар talkSPORT га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» 2025/26 йилги Англия Премьер-лигаси мавсумини 71 очко билан турнир жадвалининг учинчи поғонасида якунлади.













