Кириш Регистрация

Каррагер Слотнинг истеъфоси ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер жамоа бош мураббийи Арне Слотнинг истеъфога чиқарилиши борасида ўз фикрларини билдирди.

«Арне Слот борасида икки хил фикр орасида қолгандим. Мен мураббийни қолдириш ёки ишдан бўшатиш ҳақидаги ҳар қандай қарорни қўллаб-қувватлаган бўлардим ва масаланинг иккала томонини ҳам тушунаман, лекин бу барибир шок бўлди.

Менимча, элита даражасидаги мураббий, энг зўрларнинг энг зўри, эҳтимол, ўтган мавсумда «Ливерпуль»даги вазиятни тўғирлаш ва уни яхшилаш йўлини топган бўларди, аммо таркиб билан боғлиқ муаммолар унга халақит берди.

Бу футболчиларга қаранг, улардан биронтаси яхши ўйин кўрсатдими? Фақат Экитике ўзини кўрсата олди, қолганлар эса йўқ. Айбни мураббийга юклаш мумкин: у футболчилардан кўпроғини талаб қилиши керакмиди? Бу футболчилар яхшироқ ўйнашлари керакмиди? Албатта, анча яхшироқ. Раҳбарият мавсум олдидан кучлироқ таркибни таъминлаб бериши керакмиди? Ҳа.

Кўпчилик «Ливерпуль»нинг ўтган мавсумдаги ҳолатига ва бир йил олдинги футболчиларнинг ўйини билан ҳозиргиси ўртасидаги кескин фарққа эътибор қаратиши мумкин», — деди Каррагер.

Киритилди: 15:36, 31.05.2026.
Ўқилди: 498 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик