«Арсенал» дарвозабони Давид Райя Чемпионлар лигаси финалидаги мағлубиятдан сўнг «Арсенал» мухлисларига мурожаат қилди.
«Барчаси биз истагандек якун топмади, аммо бу ажойиб саёҳат бўлди!
Бутун мавсум давомида кўрсатган беқиёс қўллаб-қувватлашларингиз учун раҳмат, «канонирлар». Юксалиш ва пасайиш даврларида сиз доимо ёнимизда бўлдингиз. Премьер-лига — бизники, аммо биз ҳали ишни якунига еткамадик. Бир неча соатдан кейин кўришамиз», — деб ёзди Райя.













