Кириш Регистрация

Деклан Райс: "Келгуси йили биз янада кўпроқ нарсага эришиш учун қайтамиз"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Деклан Райс келгуси мавсумда "канонирлар" янада юксак марраларни кўзлашини билдирди.

2025/26 йилги мавсумда Микель Артета қўл остидаги "Арсенал" Англия чемпиони бўлди ва Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борди. Финалда эса жамоа "ПСЖ"га пенальтилар сериясида имкониятни бой берди (1:1, 3:4).

"Мен бу жамоани яхши кўраман. Мураббийимизни яхши кўраман. Одамларга қанчалик кўп қувонч бахш эта олишимизни кўришнинг ўзи бир мўъжиза. Келгуси йили биз янада кўпроқ нарсага эришиш учун қайтамиз", — деди Райс Лондонда ўтказилган чемпионлик парадида.

Киритилди: 23:18, 31.05.2026.
Ўқилди: 227 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик