Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

ЖЧда дарвозабонларга тиббий ёрдам кўрсатилаётган вақтда футболчилар мураббийлар билан мулоқот қила олишмайди

Баҳо:
+ | -

ФИФА ҳакамлар қўмитаси раҳбари Пьерлуиджи Коллинанинг маълум қилишича, ЖЧ-2026 мусобақасида дарвозабонга майдонда тиббий ёрдам кўрсатилаётган пайтда футболчилар майдон четига келиб, мураббийлар билан гаплашишлари тақиқланади.

«Биз турнирда иштирок этувчи 48 та жамоанинг барча бош мураббийлари билан семинар ўтказиб, ҳакамлар бу борада фаол ҳаракат қилишлари ҳақида огоҳлантирдик. Дарвозабон жароҳат олиб майдонда ётган вақтда, ҳакамлар жамоаларнинг захира ўриндиғига яқинлашишига йўл қўйишмайди.

Дарвозабон жароҳат олиш ҳуқуқига эга, бироқ майдондаги футболчиларнинг майдонни тарк этиб, мураббийлар билан ўзига хос «тайм-аут» ташкил қилишга ҳаққи йўқ. Майдонда фақат ҳакам, физиотерапевт ва дарвозабон қолиб, қолган барча футболчиларнинг четга чиқиб кетиши жуда ғалати туюлади ва бу нотўғри», — деди ФИФА расмийси.

Шунингдек, Коллинанинг қўшимча қилишича, эндиликда VAR тизими тўп ўйинга киритилгунга қадар содир бўлган қоидабузарликларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлади. Масалан, бурчак тўпи тепилишидан олдин фол ишлатилган бўлса, ўша вазият қайтадан кўриб чиқилиши мумкин.

Киритилди: 05:26, 01.06.2026.
Ўқилди: 721 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12681]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7826]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4843]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4016]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3526]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3221]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3055]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2451]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2329]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2314]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик