«Бетис» ярим ҳимоячиси Иско кўплаб жароҳатларига қарамай, футболдан ҳамон завқ олаётганини таъкидлади.
«Футболга бўлган муҳаббатим ва фаолиятимни давом эттириш имкониятига эга эканлигим менталитетимни мустаҳкамлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўйиндан завқ олишни ўргандим. Шунингдек, менга бундай имкониятни тақдим этгани учун «Бетис»дан миннатдорман», — дея Исконинг сўзларини келтиради Испаниянинг Marca нашри.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчи ҳозирда 34 ёшда ва у 2023 йилдан бери «Бетис» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Иско фаолиятининг катта қисмини Мадриднинг «Реал» клубида ўтказган. Шунингдек, у вақти-вақти билан Испания терма жамоасига ҳам жалб этиб турилади.













