"Рома"да ижара муддатидан сўнг "Ливерпул"га қайтаётган ҳимоячи Константинос Цимикас "қизиллар" сафида ўзини кўрсатишга қарор қилди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида хабар берди.
Ҳимоячи Эндрю Робертсоннинг кетиши Цимикасга "мерсисайдликлар"нинг асосий таркибида ўзини кўрсатишга ёрдам бериши мумкин. Январь ойида инглиз клуби грециялик ҳужумчини ижарадан муддатидан олдин қайтаришга ҳаракат қилган эди, аммо "Рома" ўрнига бошқа футболчи топа олмагани учун рад жавобини берган.
Ўтган мавсумда 25 та ўйинда Цимикас битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг трансфер қиймати 4,5 миллион еврони ташкил қилади.













