"Манчестер Юнайтед" "Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Аурелиен Тчуамени билан шартнома имзолашни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ўзининг Х ижтимоий тармоқ саҳифасида хабар берган.
Инглиз клуби футболчи учун "Лос Бланкос"га 80 миллион евро таклиф қилишга тайёр ва "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик ярим ҳимоячини сотиб олишни асосий устувор вазифа деб билади.
Ўтган мавсумда Тчуамени "Реал Мадрид" сафида барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урган ва иккита голли узатма берган. Тransfermarkt порталида унинг трансфер қиймати 75 миллион еврони ташкил қилади. Тчуамени Испания клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.













