"Штутгарт" ўзининг расмий веб-сайтида ҳужумчи Дениз Ундав билан шартномани узайтирганини эълон қилди. Шартнома 2029 йил ўрталарига қадар амал қилади ва қўшимча мавсум учун имкониятни ўз ичига олади.
Бир кун олдин, баҳорнинг сўнгги оқшомида Ундав Германия терма жамоаси сафида Финляндияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. "Бундестим" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Ундав икки гол урди ва битта голли узатма берди.
2025/2026 йилги мавсумда Дениз Ундав 46 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. "Штутгарт" Бундеслигада тўртинчи ўринни эгаллади ва Чемпионлар Лигасига йўлланма олди.













