Испаниянинг «Вильярреал» клуби раҳбарияти янги бош мураббий масаласида қарорга келди. «Сариқ сув ости кемаси» матбуот хизмати хабар беришича, жамоани 38 ёшли мутахассис Иньиго Перес бошқаради. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Мураббийнинг аввалги иш жойи Ла Лиганинг бошқа бир клуби – «Райо Вальекано» эди. У мазкур жамоани май ойининг охирида тарк этганди. Ўтган мавсумда «Вильярреал»га Марселино Гарсия Тораль мураббийлик қилган. «Сариқ сув ости кемаси» 72 очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллади ва кейинги мавсумда УЕФА Чемпионлар лигасида иштирок этади.













