Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Флорентино Перес: «Футболда ҳаммаси катта пул ишлаб топишга бориб тақалади»

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес футболнинг келажаги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда у «La Razon» нашрига берган интервьюсида гапириб ўтди.

«Футбол келажакда ўзгаради, аммо моҳиятан ўша-ўша бўлиб қолади. Футболда ҳамма нарса катта пул ишлаб топишга бориб тақалади. Менинг илк президентлик муддатимда даромадлар асосан телевидение орқали келарди», — деди Перес.

«Ҳозирда иккинчи технологик инқилоб бошланяпти. Бир неча йилдан бери дунёни ўзгартирган ва бизга унга янги кўз билан қарашга ёрдам берган етакчи компания — Apple билан ҳамкорлик қилмоқдамиз. Биз бутун дунё бўйлаб миллиардлаб мадридистларга қувонч бағишлаш мақсадидаги ажойиб лойиҳа устида иш бошлаяпмиз».

«Сиз тоғда, уйда ёки чўлда бўлишингиз мумкин. Кўзойнакни тақасиз — ва шунчаки ўйинни томоша қилмайсиз. Сиз ҳозир тасаввур қилиш ҳам қийин бўлган тажрибага эга бўласиз. Футболчи пенальти тепганда, сиз унинг ёнида бўлишингиз ва ҳаммасини унинг кўзи билан кўришингиз мумкин бўлади», — дея таъкидлади Перес.

Маълумот учун, Мадриднинг «Реал» клуби президентлиги учун сайловлар 7 июнь куни бўлиб ўтади. Бу лавозимга 2009 йилдан буён клубни бошқариб келаётган Флорентино Перес ва тадбиркор Энрике Рикельме даъвогарлик қилмоқда.

Киритилди: 18:23, 01.06.2026.
Ўқилди: 573 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик