Кириш Регистрация

«Реал» Куртуага ўринбосар топиб қўйди

Баҳо:
+ | -

«Реймс»нинг 20 ёшли дарвозабони Юэн Жауэн бир йўла бир нечта клублар эътиборини тортди.

L’Equipe журналисти Бертран Латур хабарига кўра, футболчи аллақачон «Челси»нинг машғулот базасига ташриф буюрган. Бундан ташқари, унинг учун «Ньюкасл» кураш олиб бормоқда, «Реал Мадрид» эса уни Тибо Куртуага ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Франциялик дарвозабоннинг трансфери тахминан 25 миллион еврога амалга оширилиши мумкин.

Ўтган мавсумда Жауэн Лига 2 да 34 та ўйин ўтказиб, шундан 15 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Киритилди: 18:27, 01.06.2026.
Ўқилди: 2333 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик