Кириш Регистрация

Кукурелья «Челси»ни тарк этишга яқин

Баҳо:
+ | -

«Челси»нинг 27 ёшли чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья клубни тарк этишга тайёр. Испаниялик футболчининг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Таъкидланишича, агар таклиф футболчининг трансфер қийматига мос келса, лондонликлар унинг кетишига қаршилик кўрсатмайди. Бир қатор жамоалар Кукурелья атрофидаги вазиятдан хабардор ва уни диққат билан кузатиб боришмоқда. Улар орасида «Барселона» ва «Атлетико» ҳам бор.

Шунингдек, «Манчестер Сити»ни бошқариши эҳтимоли юқори бўлган Энцо Мареска ёзги трансферлар ойнасида қанот ҳимоячиси позициясини кучайтиришдан манфаатдор экани хабар қилинмоқда.

Ўтган мавсумда Кукурелья АПЛда 34 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:39, 01.06.2026.
Ўқилди: 1636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик