Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Жесси Марш: «Ўзбекистон — жуда кучли ва шиддатли рақиб»

Баҳо:
+ | -

Эдмонтонда Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйин ўтказадиган Канада устози Жесси Марш вакилларимиз ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз буни режалаштирган эдик, чунки бу яхши савияда ўйнайдиган ва бизни синовдан ўтказа оладиган жамоа деб ҳисоблаймиз», — деди 52 ёшли мураббий якшанба куни Canadian Soccer Daily мухбирларига берган Zoom интервьюсида. — «Улар жуда яхши ҳимояланади, жисмонан бақувват ва атлетик жамоа. Шу нуқтаи назардан қараганда, уларнинг ўйинида Босния ва Герцеговина, шунингдек, минтақадошлиги туфайли Қатар услубининг белгиларини кўриш мумкин. Менимча, Фабио Каннаваро (Ўзбекистон терма жамоасида) яхши иш қилмоқда».

Марш рақибни камситишдан огоҳлантирди ва Ўзбекистон жаҳон рейтингида 50-ўринда бўлса-да, яқинда тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олганини таъкидлади.

«Футбол нуқтаи назаридан улар бу саҳнада янги эканлигини ва одамлар Ўзбекистондан нимани кутишни билмаслигини тушунаман, лекин биз жуда яхши ва шиддатли рақибни кутмоқдамиз», — деди Марш. — «Ҳар иккала жамоанинг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олсак, бу яхши синов бўлади. Биз ўз услубимизда футбол ўйнашни, агрессив бўлишни, рақибга босим ўтказиш ва уларга қийинчилик туғдиришни истаймиз. Бу тайёргарлигимиз йўлидаги навбатдаги қадам бўлади ва Босния билан ўйин олдидан бизга ишонч бағишлайди».

Киритилди: 00:52, 02.06.2026.
Ўқилди: 1106 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6953]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [4924]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4058]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3309]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3213]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3152]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2669]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2659]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2625]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [2339]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик