Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий Лига, Ёшлар Биринчилиги ва Ўзбекистон Биринчилигига доир қуйидаги қарорлар қабул қилинди.
Олий Лига
«Насаф»га қарши 14-тур учрашувида ўйин тўхтатилган вақтда рақибига оёғи билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Гулистон» ҳимоячиси Тоҳиржон Шамшитдинов 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
«Пахтакор»га қарши 17-тур учрашувида захира ҳаками шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Гулистон» бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов жаримага тортилди. Шундай ҳолат яна такрорланадиган бўлса, янада қатъийроқ чоралар кўрилади.
«Гулистон»га қарши 17-тур учрашувида ҳакамнинг биринчи ёрдамчиси шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Пахтакор» жамоаси бошлиғи Виктор Жалилов жаримага тортилди. Шундай ҳолат яна такрорланадиган бўлса, янада қатъийроқ чоралар кўрилади.
Ёшлар Биринчилиги
«Насаф»га қарши 15-тур учрашувида ҳакам ёрдамчиси шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Қизилқум» ярим ҳимоячиси Азизбек Усмонов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.
«Гулистон»га қарши 15-тур учрашувида ҳакам ёрдамчиси шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Сўғдиёна» ҳимоячиси Ботиржон Каримжонов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.
Ўзбекистон Биринчилиги
«Оқтепа»га қарши 2-босқич 2-тур учрашувида тажовузкор ҳулқи учун майдондан четлатилган «Машъал» ярим ҳимоячиси Холмурод Холмуродов 4та ўйинга дисквалификация қилинди.
«Регистон»га қарши 2-босқич 3-тур учрашувида жамоадоши шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Косонсой» ҳужумчиси Илҳом Теляков 2та ўйинга дисквалификация қилинди.
«Оқтепа»га қарши 2-босқич 4-тур учрашувида рақиби оёғига ҳаддан ортиқ куч билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Орол» ҳимоячиси Азамат Қурбонов 4та ўйинга дисквалификация қилинди.
«Чуст-Пахтакор»га қарши 2-босқич 4-тур учрашувида тажовузкор ҳулқи учун майдондан четлатилган «Регистон» ҳужумчиси Жонимбек Қораев 2та ўйинга дисквалификация қилинди.