Кириш Регистрация

Роналду ЖЧ-2026 учун Португалия терма жамоаси сафига қўшилди

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш учун Португалия терма жамоаси ихтиёрига етиб келди.

Душанба куни Роберто Мартинес бошчилигидаги жамоа ЖЧ-2026 олдидан ўқув-машғулот йиғинини бошлади. 41 ёшли ҳужумчи ижтимоий тармоқларда сурат жойлаштириб, терма жамоа қароргоҳига етиб келганини маълум қилди.

«Мундиал» миссияси бошланди!» — деб ёзди Роналду.

ЖЧ-2026 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичида Португалия терма жамоаси Конго ДР, Ўзбекистон ва Колумбия жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

 

Киритилди: 01:40, 02.06.2026.
Ўқилди: 793 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик