Кириш Регистрация

Пулишич 21 та ўйин деганда гол урди

Баҳо:
+ | -

Кристиан Пулишич 2026 йил бошидан буён илк бор гол урди.

«Милан» ярим ҳимоячиси кеча АҚШ терма жамоасининг Сенегалга қарши ўртоқлик учрашувида (3:2) гол муаллифига айланди ва Сержиньо Дестга голли узатмани амалга оширди. Бунгача Пулишич кетма-кет 21 та ўйинда клуб ва терма жамоа сафида гол ура олмаганди. У охирги марта 28 декабрь куни А Серия доирасида «Верона»га қарши кечган баҳсда (3:0) рақиб дарвозасини ишғол этганди.

«Мен ўзимга бўлган ишончни ҳис қилдим. Сўнгги бир неча ой ичида мен яхши ўйнадим, аммо одамларни фақат голлар қизиқтирадиган кўринади. Умид қиламанки, энди бу ҳақда гапириш тўхтайди. Ўзимни яхши ҳис қиляпман ва бу шунчаки ўртоқлик ўйини эканини тушунаман. Олдинда муҳим ўйинлар кутиб турибди ва мен тайёр бўлишим керак», — деди Пулишич ўйиндан сўнг.

Киритилди: 01:55, 02.06.2026.
Ўқилди: 512 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик