«Астон Вилла»нинг 33 ёшли дарвозабони Эмилиано Мартинес янги дарвозабон қидираётган «Ювентус»нинг эътиборини тортди. Аргентиналик посбоннинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Турин клуби трансфер суммаси юқори бўлиши мумкинлигига қарамай, яқин кунларда уни сотиб олиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқчи.
Бундан ташқари, «Ювентус» «Тоттенхэм»нинг 29 ёшли дарвозабони Гульельмо Викариога ҳам қизиқиш билдирмоқда.













