«ПСЖ» Чемпионлар лигаси мавсуми якунларига кўра бир қатор рекордларни ўрнатди, деб хабар бермоқда Гиннеснинг рекордлар китоби ўз расмий саҳифасида.
Парижликлар Чемпионлар лигасида қуйидаги натижаларга эришди:
-
Бир мавсумда плей-офф босқичида кетма-кет энг кўп ўйин давомида самарали ҳаракат (гол ёки голли узатма) қайд этган ўйинчи — 7 та ўйин (Хвича Кварацхелия).
-
Чемпионлар лигаси мавсумида энг кўп узатмаларни амалга оширган футболчи — 1602 та узатма (Витинья).
-
Бир мавсумда жамоа томонидан урилган энг кўп голлар — 45 та («Барселона»нинг 1999/2000 йилги мавсумдаги рекорди такрорланди).
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» Чемпионлар лигаси финалида «Арсенал»ни мағлуб этди (1:1, пенальтилар сериясида 4:3).













