Кириш Регистрация

Ираола - «Ливерпуль»нинг янги бош мураббийи (Фабрицио Романо)

Баҳо:
+ | -

«Борнмут»нинг собиқ бош мураббийи Андони Ираола тез орада «Ливерпуль»ни бошқаради. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, «Ливерпуль» Ираола билан шартнома бўйича келишувга эришган. Журналистнинг маълум қилишича, томонлар сўнгги 48 соат ичида музокараларда сезиларли ютуқларга эришиб, битимни тезда якунлашга муваффақ бўлишган.

Мерсисайдликлар бош мураббийи лавозимида Ираола ишдан бўшатилган Арне Слотни алмаштиради. Ўтган мавсумда «Ливерпуль» Англия чемпионати турнир жадвалида 60 очко билан бешинчи ўринни эгаллади.

Таъкидлаш жоизки, Ираола бошчилигидаги «Борнмут» олтинчи ўринни эгаллади ва клуб ўз тарихида илк бор еврокубокларга йўлланма олди.

Киритилди: 16:25, 02.06.2026.
Ўқилди: 1256 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик