Кириш Регистрация

Назорат учрашуви. «Насаф» - «Динамо» 2:0

Баҳо:
+ | -

Кеча 6 сентябрь куни Қарши шаҳридаги Марказий стадионда "Насаф" жамоаси Самарқанднинг "Динамо" жамоаси билан назорат учрашув ўтказди. Ушбу учрашув Олий лига 18-тури олдидан "Локомотив" жамоасига қарши учрашувга тайёргарлик доирасида ўтказилади.

Учрашув биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 81-дақиқасида ўйинни бошқариб бораётган ҳакам томонидан "Динамо" жамоаси дарвозасига 11 метрлик пенальти белгиланди. Жарима тўпини бехато амалга оширган Сухроб Неъматов ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб ўтди - 1:0.

Орадан 5 дақиқа ўтиб, "Насаф" жамоасининг моҳир ҳимоячиси Ҳамза Каримов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Учрашувда бошқа голлар киритилмади.

Шундай қилиб, назорат учрашувида Рўзиқул Бердиев шогирдлари "Динамо" жамоасини 2:0 ҳисобда мағлубиятга учратишди.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" жамоаси 13 сентябрь куни Тошкентда Олий лига 18-тури доирасида "Локомотив" жамоасига қарши майдонга тушади.

Назорат учрашуви. 6 сентябрь, Марказий стадион
"Насаф" (Қарши) - "Динамо" (Самарқанд) 2:0 (0:0)
Голлар: Суҳроб Неъматов пенальтидан 81 - 1:0, Ҳамза Каримов 86 - 2:0.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 09:52, 07.09.2013.
Ўқилди: 3173 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4116]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3850]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3554]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3180]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2477]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2414]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2303]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2072]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2049]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик