Кириш Регистрация

Мичел «Аякс»га бош мураббий бўлади

Баҳо:
+ | -

«Жирона»нинг собиқ бош мураббийи Мичел Гонсалес Нидерландиянинг «Аякс» клуби билан меҳнат шартномасини имзолади. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, 50 ёшли испаниялик мутахассиснинг клуб билан тузган шартномаси 2028 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган. Мичел фаолияти давомида аввалроқ «Жирона», «Уэска» ва «Райо Вальекано» клубларида ишлаган.

«Аякс» ўтган мавсумда Нидерландия чемпионатини муваффақиятсиз ўтказиб, турнир жадвалида атиги бешинчи ўринни эгаллади. Жамоа 34 та турда 56 очко тўплаб, Чемпионлар лигаси ва Европа лигасига йўлланма ололмади. Ёзда амстердамликлар Конференциялар лигаси саралаш босқичида иштирок этишади.

Киритилди: 18:03, 02.06.2026.
Ўқилди: 488 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик