Кириш Регистрация

Арманистонлик футболчи Англия клубининг 20 миллион евролик таклифини рад этди

Баҳо:
+ | -

Эдуард Сперцян Англияга ўтишдан бош тортди.

Metaratings.ru хабарига кўра, Чемпионшип клубларидан бири «Краснодар» ярим ҳимоячисининг вакилларига мурожаат қилиб, трансфер учун тахминан 20 миллион евро тўлашга тайёр бўлган. Бироқ футболчининг томони бунга рад жавобини берди, чунки Сперцян Англиянинг иккинчи даражали дивизионида тўп суришни истамайди.

Таъкидланишича, ярим ҳимоячини АПЛга чиқиш вазифаси остида ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлишган.

РПЛ ўтган мавсумида Сперцян 30 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:08, 02.06.2026.
Ўқилди: 595 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик