Кириш Регистрация

Эмболо Швейцария терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатига учиб кета олмади

Баҳо:
+ | -3

Швейцария терма жамоаси ҳужумчиси Брель Эмболо ЖЧ-2026 олдидан кутилмаган муаммога дуч келди. Терма жамоа матбуот хизмати хабар беришича, форвард мамлакатга кириш учун рухсатнома билан боғлиқ муаммолар туфайли жамоадошлари билан бирга АҚШга учиб кета олмади.

Футболчининг ESTA (электрон саёҳат рухсатномаси) ҳужжати эрталаб тасдиқланган эди, бироқ кейинроқ Америка расмийлари ҳужжатни қўшимча текширувдан ўтказишга қарор қилишди. Ҳозирда Швейцария томони тегишли хизматлар билан алоқада бўлиб, Эмболо яқин сутка ичида жамоага қўшилишига умид қилмоқда.

Швейцария терма жамоаси сешанба куни Жаҳон чемпионати вақтида қароргоҳ сифатида фойдаланадиган Сан-Диего шаҳрига жўнаб кетди.

Киритилди: 18:24, 02.06.2026.
Ўқилди: 496 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик