«Ньюкасл» ва швейцариялик ҳимоячи Фабиан Шер ўртасидаги шартнома узайтирилди. Эндиликда ушбу келишув швейцариялик футболчини «қарғалар» сафида келаси ёзгача боғлаб туради, аввалги шартнома эса шу йилнинг июнь ойи охирида якунига етарди.
Шер 34 ёшда бўлиб, у бугунги кунда «Ньюкасл»нинг энг тажрибали ўйинчиларидан биридир. Фабиан клуб шарафини 2018 йилдан буён ҳимоя қилиб келади.
«Виль» тарбияланувчиси бўлган футболчи ўз фаолияти давомида «Базель», «Хоффенхайм» ва «Депортиво» клубларида ҳам тўп сурган. Якунланган мавсумда Шер барча мусобақаларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди. «Ньюкасл» АПЛда 12-ўринни эгаллади ва еврокубокларга йўлланма ололмади.













