«Ювентус» 2026 йилги Жаҳон чемпионати давомида Жастин Клюйвертнинг ўйинини кузатиб боради.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, туринликлар «Борнмут» ярим ҳимоячисини Браим Диасга («Реал») муқобил вариант сифатида кўриб чиқмоқда. «Бьянконери» раҳбарияти Нидерландия терма жамоаси футболчисининг Жаҳон чемпионатидаги иштирокини диққат билан кузатишни режалаштирмоқда.
Клюйверт аввалроқ Италияда «Рома» шарафини ҳимоя қилган. У икки ярим мавсум ичида А Серияда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган. Жорий мавсумда Жастин АПЛда 20 та турда 2 та гол билан ажралиб турган бўлса, ўтган мавсумда 34 та ўйинда 12 та гол уришга муваффақ бўлганди.













