Кириш Регистрация

Норвегия Трампнинг мукофотланиши юзасидан расмий шикоятни қўллаб-қувватлади

Баҳо:
+ | -

Норвегия ФИФАни сиёсий бетарафликни сақлаб қолиш учун Тинчлик мукофотини бошқа ҳеч кимга топширмасликка чақирди.

Норвегия футбол федерацияси ФИФА президенти Жанни Инфантинога қарши шикоятни қўллаб-қувватлади, деб хабар берди ташкилот раҳбари Лизе Клавенесс. Миллий терма жамоа Жаҳон чемпионатига жўнаб кетиши олдидан ўтказилган матбуот анжуманида сўзга чиқаркан, у мазкур мактуб аллақачон Халқаро футбол федерациясига юборилганини маълум қилди.

Норвегия футбол федерацияси (NFF) «FairSquare» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти томонидан ФИФАнинг Этика қўмитасига йўлланган шикоятни қўллаб-қувватлади. Улар Дональд Трампнинг мукофотланиши ташкилот уставидаги сиёсий бетарафлик қисмини бузган-бузмаганлигини текширишни сўрашмоқда.

«Биз мактубни юбордик ва у аллақачон маълум сиёсий муносабатларни келтириб чиқармоқда. Аммо иш бажарилди. Биз жараённи кузатиб борамиз, уни илгари сурамиз, учрашувлар сўраймиз ва Жаҳон чемпионати тугаганидан сўнг босимни оширамиз. Мактуб муаммоли деб қабул қилинаётганига шубҳа йўқ, айниқса, у миллий ассоциациялардан бири томонидан юборилганда. Аммо [Будапештда ФИФА вакиллари билан] учрашув яхши ўтди, нима учун бу муаммо деб қабул қилинаётгани ва Норвегия учун бу масалада «FairSquare»ни қўллаб-қувватлаш нега муҳимлиги ҳақида конструктив муҳокама бўлди. Биз бошқа федерациялардан ҳам қўллаб-қувватлов олдик, аммо мактубни якка тартибда юбораяпмиз», — дея таъкидлади Клавенесс.

Киритилди: 08:53, 03.06.2026.
Ўқилди: 332 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик