Кириш Регистрация

«Ювентус» Калулуни сақлаб қолмоқчи, аммо «МЮ»...

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» Пьер Калулу билан шартномани узайтиришга интилмоқда.

«Corriere dello Sport» хабарига кўра, туринликлар ҳимоячи билан 2030 йилгача мўлжалланган, яна бир мавсумга узайтириш опциясига эга шартнома имзолашни исташмоқда. Ҳозирги келишув 2029 йилда ўз ниҳоясига етади.

Ҳозирда франциялик футболчи йилига тахминан 2,5 миллион евро маош олади. У йилига 4 миллион евро ва бонуслар ишлаб топишни хоҳлайди, «бьянконерилар» эса уни 3,5 миллион евро (бонуслар билан бирга) миқдоридаги маошга кўндиришни режа қилишган.

Шу билан бирга, Калулуни «Манчестер Юнайтед» ҳам кузатмоқда. Манкунианликлар «Ювентус»нинг «Милан»га қарши сўнгги ўйинига скаутларини юборишган ва улар ўйин ҳақида ижобий фикрда қолишган. Гарчи туринликлар ҳимоячи учун камида 40 миллион евро сўраса-да, «МЮ» уни сотиб олишга уриниб кўриши мумкин.

Киритилди: 09:07, 03.06.2026.
Ўқилди: 523 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик