Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Миржалол Қосимов: «Минимум вазифани бажардик, қолгани Тошкентда ҳал бўлади»

Баҳо:
+ | -

Миржалол Қосимов Иорданияга қарши Тошкентда кечадиган жавоб ўйинида Ўзбекистон учун мақбул ҳисоб қайд этилишига ишонади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 сентябрь, жума куни ЖЧ-2014 саралаш Осиё минтақаси плей-офф дастлабки ўйини доирасида Иордания миллий терма жамоаси меҳмони бўлди. Амманда бўлиб ўтган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов шогирдларининг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилганини маълум қилди.

«Иордания яхши жамоа ва буни бугун намойиш эта олди. Иорданиялик мухлислар терма жамоани тинимсиз қўллаб-қувватлаб туришларига гувоҳ бўлдик, бироқ биз ҳам ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Айниқса, биринчи бўлимда рақибимиздан кўра яхшироқ ҳаракат қилдик», - деди Қосимов.

«Иккинчи бўлимда ташаббусни рақибга бериб қўйдик, шу сабаб Иордания терма жамоаси ҳужумлари сони ортди. Бироқ мен шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим», - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи.

«Биз ўз олдимизга қўйганимиз минимум вазифани бажардик. Энди, саралашнинг кейинги босқичига ўтиш учун, бошланган ишни Тошкентда якунлаймиз. Қарама-қаршилик тақдири Тошкентда, бизнинг мухлисларимиз кўз ўнгида ҳал бўлади. Кейинги босқичга айнан биз чиқишимизга ишонаман», - деди Қосимов.

«Иорданиянинг ҳаракатлари, ўйини биз учун кутилмаган ҳол бўлгани йўқ. Биз рақибимиз ҳақида кўп нарсаларни биламиз. Ҳа, уларда яхши, маҳоратли ўйинчилар кўп. Хусусан, Удай ас-Сайфий ва Абдуллоҳ Диб захирадан майдонга тушиб, ўз жамоаси ўйинини кучайтира олди. Бироқ мен Тошкентда ўзимизга керакли натижага эриша олишимизга ишонаман», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон миллий тема жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш Осиё минтақаси плей-офф жавоб ўйини 10 сентябрь, сешанба Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказилади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:16, 07.09.2013.
Ўқилди: 7545 марта.
Фикрлар: 70 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.