Кириш Регистрация

Романо Влаховичнинг «Ювентус»дан кетишини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Душан Влаховичнинг Туриннинг «Ювентус» клубини тарк этаётганини ва бунинг молиявий сабабларини тасдиқлади.

«Мен Душаннинг қолишини истардим, аммо у юқорироқ маош талаб қилмоқда. Ҳозирги маош даражаси билан у Италияда қолмайди», — дея «Ювентус» директори Жоржо Кьеллинининг сўзларини келтиради Романо.

Влахович 26 ёшда, унинг «Юве» билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида, яъни бир ойдан камроқ вақт ичида якунига етади. Сербиялик футболчи туринликлар сафида 2022 йилнинг январидан буён тўп суриб келаётган эди.

Белграднинг ОФК ва «Партизан» клублари тарбияланувчиси бўлган Душан Италияга 2018 йилда, «Фиорентина»га ўтганида келган. «Ювентус» тўрт ярим йил аввал ушбу ҳужумчи учун 85 миллион евро тўлаган эди.

Киритилди: 01:20, 04.06.2026.
Ўқилди: 597 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик