Кириш Регистрация

Аршавин фикрича, бу мундиалда Колумбия сюрприз тақдим этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Аршавин бўлажак 2026 йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворитлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жаҳон чемпионати фаворитлари? Испания, Франция, Англия. Ким муваффақиятсизликка учраши мумкин? Билмайман. Кутилмаган жамоа — Колумбия», — деди Аршавин.

2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июнь куни Мексика ва Жанубий Африка терма жамоалари ўртасидаги ўйин билан бошланади. Жами 48 та миллий терма жамоа иштирок этадиган турнир 19 июлга қадар давом этади. Бу сафар мундиал бир вақтнинг ўзида учта мамлакатда: АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган жаҳон чемпионати ғолиби Аргентина терма жамоаси бўлганди. Бу жаҳон кубоги Лионель Месси учун фаолиятидаги биринчиси эди.

Киритилди: 11:50, 04.06.2026.
Ўқилди: 304 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик