Кириш Регистрация

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси ЙТҲга учради

Баҳо:
+ | -

Россия миллий терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Фёдор Кудряшов йўл-транспорт ҳодисасига учраб, шифохонага ётқизилди. Тез орада жарроҳлик амалиёти ўтказиши кутилмоқда. Бу ҳақда спортчининг вакили Елена Болотова маълум қилди.

Аввалроқ Медиалига Telegram-каналида Кудряшов ЙТҲ оқибатида касалхонага етказилгани ҳақида маълум қилинган эди.

“Жарроҳлик амалиёти тез орада бўлиб ўтади. Биз тахминан бир соат олдин гаплашдик, унинг қўлини рентген қилишмоқчи эди. Ҳозирча унга шифохонадан рухсат беришгани йўқ. Энг муҳими, у тирик. Энди уни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказишади, аммо шифокорлар жарроҳлик амалиёти зарурлигини аллақачон тасдиқлаб бўлди”, дейди Болотова.

Маълумот ўрнида, 39 ёшли Кудряшов фаолияти давомида Россиянинг “Химки”, “Спартак”, “Том”, “Краснодар”, “Терек” (ҳозирги “Ахмат”), “Ростов”, “Рубин”, “Факел” ва “Сочи”, шунингдек, Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” ҳамда “Анталяспор” каби клубларида тўп сурган. Ҳимоячи Россия терма жамоаси сафида жами 48 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол муаллифига айланган ва 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг чорак финалига қадар етиб борган. Кудряшов 2025 йилдан буён Медиалиганинг “2Дроц” клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:54, 04.06.2026.
Ўқилди: 318 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик