Кириш Регистрация

Марк Берналь келажаги борасида якуний қарорга келди

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Марк Берналь ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этмайди. Бу ҳақда «Catalunya Radio» журналисти Рожер Арбуза хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, Берналь клуб ва мураббийлар штаби томонидан кўрсатилган ишончдан, айниқса ўтган мавсумнинг иккинчи ярмидаги муносабатдан жуда мамнун. Миш-мишларга кўра, хавбекка кўплаб таклифлар бўлган, аммо у «кўк-анорранглилар» лагерини тарк этиш ниятида эмас. Журналист Берналь ўз ҳаётидаги асосий клуб бўлган «Барселона»да қолишига 1000% кафолат бермоқда.

Марк Берналь — «Барселона» тарбияланувчиси. 2025/26 йилги мавсумда у барча мусобақаларда 33 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 11:58, 04.06.2026.
Ўқилди: 358 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик