Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Салиба нархи 100 миллион еврога етган тарихдаги иккинчи марказий ҳимоячига айланди

Баҳо:
+ | -

«Transfermarkt» портали талқинига кўра, Лондоннинг «Арсенал» клуби футболчиси Вильям Салиба жаҳон футболидаги энг қиммат марказий ҳимоячига айланди. Нуфузли портал экспертлари франциялик футболчининг янгиланган трансфер қийматини 100 миллион еврога баҳолади.

«Канонирлар» ҳимоя қўрғони етакчиси шу тариқа тарихда бу маррага етишган иккинчи марказий ҳимоячи бўлди. Бундай нархга биринчи бўлиб, 2019 йилда «Ливерпуль»нинг амалдаги сардори Виргил ван Дейк эришган эди.

Вильям Салиба «Арсенал»га 22 йил ичида биринчи марта Премьер-лигада ғолиб чиқишга ёрдам берди. 25 ёшли футболчи якунланган мавсумда Микель Артета жамоаси сафида 50 та ўйин ўтказиб, биттадан гол ва голли узатма муаллифига айланди.

Киритилди: 12:20, 04.06.2026.
Ўқилди: 1795 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик