Кириш Регистрация

Дензел Дюмфрис – «Реал» футболчиси (Николо Скира)

Баҳо:
+ | -

Қанот ҳимоячиси Дензел Дюмфрис Миланнинг «Интер» клубидан Мадриднинг «Реал» клубига ўтди. Бу ҳақдаги маълумотни инсайдер Николо Скира эълон қилди.

Манбага кўра, 30 ёшли футболчининг трансфери тўлиқ якунланган. «Реал» нидерландиялик футболчини 20 миллион евро эвазига сотиб олиш опциясини фаоллаштирди. Ҳимоячининг «қаймоқранглилар» билан тузган меҳнат шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Дюмфрис 2021 йилда ПСВдан «Интер»га ўтган эди. Ўтган мавсумда футболчи барча мусобақаларда 28 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва шерикларига икки бор голли узатма берган. «Transfermarkt» портали маълумотларига кўра, Дюмфриснинг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 12:52, 04.06.2026.
Ўқилди: 902 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик