Кириш Регистрация

«Байер» янги бош мураббий билан келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

Леверкузеннинг «Байер» клуби янги бош мураббий масаласида бир тўхтамга келди. Инсайдер Флориан Плеттенбергнинг ижтимоий тармоқлар орқали хабар беришича, «доришунослар» сўнгги бир неча мавсумни «Тулуза»да ўтказган испаниялик мутахассис Карлес Мартинес билан келишувга эришди.

Журналистнинг маълумотига кўра, томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Леверкузен клуби янги мураббийни расман келаси ҳафта тақдим этади. Мартинес жамоа бошқарувида даниялик Каспер Юльманннинг ўрнини эгаллайди.

Бундеслиганинг ўтган мавсуми якунларига кўра, «Байер» 59 очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаган эди.

Киритилди: 16:03, 04.06.2026.
Ўқилди: 684 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик