Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

«Арсенал», «Тоттенхэм» ва «Астон Вилла» Испаниядан футболчи сотиб олмоқчи, бироқ...

Баҳо:
+ | -

«Реал Сосьедад» вингери Андер Барренечеа фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, бир йўла учта инглиз клуби 24 ёшли испаниялик футболчининг ҳаракатларини диққат билан кузатиб бормоқда. Гап «Арсенал», «Тоттенхэм» ва «Астон Вилла» клублари ҳақида кетмоқда.

Ҳозирги вақтда «канонирлар» футболчи учун тахминан 30 миллион евро атрофидаги дастлабки таклифни тайёрлашмоқда, бироқ вингернинг шартномасида кўрсатилган 75 миллион евролик товон пули ушбу трансфер учун жиддий тўсиқ бўлиши мумкин.

Якунланган мавсумда Барренечеа барча мусобақаларда жами 34 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 16:21, 04.06.2026.
Ўқилди: 878 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик