Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

«Манчестер Сити» «Реал» президентлигига номзодни суд билан таҳдид қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг Мадриднинг «Реал» клубига эҳтимолий ўтиши атрофида жанжал авж олди.

«Манчестер Сити» раҳбарияти Мадрид клуби президентлигига номзод Энрике Рикельмега нисбатан судга даъво аризаси киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, инглиз клуби сайловолди кампанияси доирасида Холанднинг исми ва суратидан фойдаланилганидан норози.

Бундан олдинроқ Рикельме агар сайловда ғалаба қозонса, норвегиялик ҳужумчини таркибга қўшиб олиш ниятида эканлигини маълум қилган эди. Айниқса, унинг Холанд шартномасида гўёки трансферни сотиб олиш банди борлиги ва футболчининг ўзи ҳам Мадрид клубига ўтишни хоҳлаётгани ҳақидаги баёноти катта шов-шувга сабаб бўлди.

Клуб ва Холанднинг вакиллари «Реал» билан ҳеч қандай келишув мавжуд эмаслигини аллақачон рад этишди. Ҳозирда «Манчестер Сити» ўз манфаатларини ва футболчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини ўрганмоқда. Бу мавзу яқин кунларда янада ривожланиши мумкин.

Киритилди: 16:25, 04.06.2026.
Ўқилди: 2283 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик