Кириш Регистрация

«Кёльн» Эль-Мала трансфери бўйича «Брентфорд» шартларига рози бўлди

Баҳо:
+ | -

«Брентфорд» клуби «Кёльн»нинг германиялик вингери Саид Эль-Мала трансферини расмийлаштиришга жуда яқин келди. «Bild» нашри берган маълумотларга кўра, музокаралар ҳал қилувчи босқичга чиққан ва трансфер шу дам олиш кунларидаёқ эълон қилиниши мумкин.

«Кёльн» спорт директори Томас Кесслер Лондон клубининг 50 миллион евролик (45 миллион евро нақд + бонуслар ва кейинги сотувдан 15 фоиз улуш ҳуқуқи) таклифини қабул қилишга рози бўлди. Ушбу келишув Германия клуби тарихидаги энг қиммат сотувга айланади.

Ортда қолган мавсумда Эль-Мала Бундеслиганинг 34 та учрашувида майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг АПЛ клуби билан шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланади ва унга кўра футболчи йилига 4 миллион евродан ортиқ маош олади.

Киритилди: 20:36, 04.06.2026.
Ўқилди: 355 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик