Кириш Регистрация

«Барселона» Фатининг «Монако»га трансферига шарт қўймоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Ансу Фатини келажакда ортга қайтариб олиш имкониятини сақлаб қолмоқчи.

Аввалроқ, «Монако» вингерни 11 миллион еврога сотиб олмоқчи экани ва футболчининг ўзи билан келишувга эришгани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ «блауграна» шартномага ўз тарбияланувчисини қайта сотиб олиш опциясини ёки ҳеч бўлмаганда кейинги сотувдан маълум бир фоиз олиш бандини киритмоқчи бўлаётгани сабабли трансфер ишлари ҳали якунига етказилгани йўқ.

Қайд этилишича, «Барселона» монегасклар Фатини нисбатан арзон гаровга сотиб олиб, кейинчалик уни каталонияликларнинг рақобатчиларига қимматга пуллашини хоҳламаяпти.

Трансфер кечикаётганининг яна бир эҳтимолий сабаби — Испания чемпионлари футболчи учун бошқа клублардан бундан ҳам йирикроқ таклиф тушишидан умид қилмоқда.

Киритилди: 22:49, 04.06.2026.
Ўқилди: 377 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик