Лондоннинг «Челси» клуби бош (титул) ҳомий топишда муаммоларга дуч келмоқда.
The Telegraph нашрининг хабарига кўра, потенциал ҳамкорлар «кўклар» раҳбарияти билан бўлиши мумкин бўлган келишувни 30 миллион фунт стерлингга баҳолашмоқда, бу эса клубга маъқул келмаяпти. Чунки «Челси» бўлажак бош ҳомий уларга бундан икки баравар кўп — 60 миллион фунт тўлашини истамоқда.
«Суммалардаги катта тафовутни ҳисобга олсак, бош ҳомий қидириш ишлари яна чўзилиб кетиш эҳтимоли бор», — дея қайд этади манба.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, «Челси» еврокубкларга йўлланма ола билмади. Якунланган мавсумнинг сўнгги — 38-тур учрашувида «кўклар» «Сандерленд»га имкониятни бой бериб, ҳатто Конференциялар лигасидан ҳам қуруқ қолишди.













