Кириш Регистрация

«Милан» Маурисио Почеттино билан 5 миллион еврога келишиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино «Милан»нинг янги бош мураббийига айланиши мумкин.

pianetamilan.it нашрининг таъкидлашича, клуб раҳбарияти у билан йиллик беш миллион евро маош эвазига келишиб олишга умид қилмоқда.

Почеттино фаолияти давомида анча нуфузли жамоаларда ишлашга улгурган — масалан, унинг бошқарувида Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган, «ПСЖ»да эса унга Месси-Неймар-Мбаппедан иборат афсонавий учлик билан бирга ишлаш насиб этган (тўғри, бу учлик самарадорлик борасида ўзини унчалик кўрсата олмаган бўлса-да). Айни дамда у Америка Қўшма Штатлари (АҚШ) миллий терма жамоасини бошқармоқда.

Киритилди: 23:34, 04.06.2026.
Ўқилди: 793 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик