Кириш Регистрация

«Марсель» Женезьо билан шартнома шартларини келишиб олди

Баҳо:
+ | -

Май ойида «Лилль» клубини тарк этган франциялик мутахассис Бруно Женезьо шахсий сабабларга кўра Лига 1 да қоладиган бўлди, деб хабар бермоқда RMC Sport.

Манбанинг берган маълумотига кўра, 59 ёшли француз «Марсель» билан икки йиллик шартнома имзолайди. Шунингдек, битимда шартномани яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилади. У янги жамоага ўзининг мураббийлар штаби билан биргаликда ташриф буюради.

2025/26 йилги мавсумда «провансаликлар»ни Роберто Де Дзерби ва Абиб Бейе бошқарди. Жамоа Лига 1 турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб, Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Бунга қадар Женезьо «Ренн», «Бэйцзин Гоань», «Лион», «Расинг Безансон» ва «Вильфранш» клубларида бош мураббий сифатида фаолият юритган.

Киритилди: 05:55, 05.06.2026.
Ўқилди: 421 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик