Ҳужумчи Виктор Осимхеннинг хизматлари «Барселона»га таклиф қилинди, бироқ Каталония клуби нигериялик футболчини ўз трансфер режаларидаги асосий мақсад сифатида кўрмаяпти.
Sport.es нашрининг хабар беришича, ҳужумчининг вакиллари воситачилар орқали «кўк-анорранглилар» раҳбариятига эҳтимолий трансфер амалга ошиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни етказишган. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти ҳужум чизиғини кучайтириш учун «Атлетико» форварди Хулиан Альваресни бош номзод деб ҳисобламоқда. Каталония клуби ҳали ҳам ушбу трансферни амалга ошириш имкониятига ишоняпти.
Осимхен якунланган мавсумда «Галатасарой» таркибида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Нигериялик футболчининг турк клуби билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади, унинг трансфер бозоридаги баҳоси эса 75 миллион еврога баҳоланмоқда.













