«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри, катта эҳтимол билан, Мадриднинг «Реал» клубига ўтмайди.
Инсайдер Маттео Мореттонинг хабар беришича, инглиз клуби «Олтин тўп» соҳиби билан амалдаги шартномани узайтириш устида иш олиб бормоқда. «Шаҳарликлар» раҳбарияти испаниялик футболчига янги шартнома таклиф қилган, ўйинчининг ўзи эса ўйлаб кўриш учун вақт олган.
Шу билан бирга, Моретто «Реал» президенти Флорентино Перес Родрини ўзининг трансфер бозоридаги устувор мақсади сифатида кўрмаётганини қайд этди. Хабар қилинишича, клублар ўртасида футболчи борасида алоқалар бўлган, бироқ айни дамда бу трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли жуда паст баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Родри 2019 йилдан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.













