“Милан” ҳужумчиси Рафаэл Леау фаолиятини қайси чемпионатда давом эттиришни хоҳлашини айтди.
Аввалроқ португалиялик футболчи шу ёзда “россонери”ларни тарк этишини маълум қилганди.
“Мен А Сериядан ташқарида янги чорлов хоҳлайман. Мен АПЛни катта диққат билан кузатаман. Агар у ерда ёки Ла Лигада ўйнаш имкониятим бўлса, жуда хурсанд бўлардим, чунки у ерда менинг иқтидорим янада юксалган бўларди. Бу ёзда нима бўлишини кўрамиз”, — деди Леау SportTV’га берган интервьюсида.
Ўтган мавсумдаЛеау “Милан” сафида барча турнирларда 31 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2028йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.













