Кириш Регистрация

Серхио Рамос Россия клубида ўйнашдан бош тортди

Баҳо:
+ | -

"Реал" клуби собиқ сардори Серхио Рамос 1 январдан бери эркин агент мақомида бўлиб турибди, у ҳозирча бирор клуб билан шартнома имзолагани йўқ.

El Chiringuito TV кўрсатувида берилган маълумотларга кўра, тажрибали ҳимоячида Россиядан жуда фойдали таклиф бўлган. Манбанинг хабарига кўра, Россия клуби Рамосга уч ойлик тўп суриши учун "тоза" 8 миллион евро маош таклиф қилган. Бироқ Серхио бу таклифни рад этган.

"Реал" собиқ футболчисига айнан қайси клуб таклиф билан чиққанига аниқлик киритилмаган.

Серхио Рамос фаолияти давомида "Севилья", "Реал", "ПСЖ" ва "Монтеррей" клубларида тўп сурган. Ҳозирда ҳимоячи 40 ёшда.

Киритилди: 23:14, 05.06.2026.
Ўқилди: 395 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик