Кириш Регистрация

«Бавария» ва АПЛ клублари «Комо» ярим ҳимоячисини нишонга олди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Комо» клуби хавбеки Мартин Батурина бир нечта Европа топ-клубларининг қизиқишлар доирасида турибди. Бу ҳақда журналист Жанлука ди Марцио ижтимоий тармоқларда хабар бермоқда.

Манбанинг қайд этишича, футболчига даъвогарлар орасида Англия Премьер-лигаси вакиллари ва Мюнхеннинг «Бавария» клуби бор. АПЛнинг номи ошкор этилмаган икки клуби Батуринанинг трансфери учун 50-55 миллион евро ажратишга тайёр. «Бавария»нинг бу масала бўйича позицияси эса ҳозирча номаълум.

23 ёшли хорватиялик ярим ҳимоячи ўтган йилнинг ёзида Загребнинг «Динамо»сидан кўчиб ўтиб, «Комо» сафини тўлдирган эди. Унинг италияликлар билан шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган бўлиб, бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 12:10, 06.06.2026.
Ўқилди: 573 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик